Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда давлат тилини қўллаб-қувватлаш учун миллий сунъий интеллект платформаси ишга туширилди

Қирғизистонда давлат тилини қўллаб-қувватлаш учун миллий сунъий интеллект платформаси ишга туширилди

Фото: Kabar.kg

Давлат тили бўйича миллий комиссия Айтил (aitil.kg) платформасини тақдим этди — қирғиз тили билан ишлаш учун биринчи кенг кўламли сунъий интеллект воситаси. Уни яратиш учун 4 йилдан кўпроқ вақт керак бўлди.

Асосий функциялар:

🔴Матн ➡️ нутқ (қирғиз тилида овоз синтези)

🔴Нутқ ➡️ матн (аудио транскрипция)

🔴Таржимон (10 та тил, жумладан рус, инглиз, хитой тилларини қўллаб-қувватлайди)

🔴Видео таржимаси (автоматик транскрипция ва субтитрларни таржима қилиш)

🔴Чатбот (қирғиз тилида ёрдамчи)

🔴ОCR-таниб олиш (сканерлаш ва фотосуратлардан матнни чиқариш)

Давлат тили Миллий комиссияси раҳбари Мелис Мураталиевнинг таъкидлашича, “Айтил” рақамли муҳитда қирғиз тилини тарғиб қилиш, давлат хизматлари ва ахборотлардан фойдаланишни соддалаштириш, шунингдек, таълимни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

Платформа ривожланиб, давлат идоралари ва таълим лойиҳалари билан интеграциялашуви кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг