Қирғизистонда хавфли шахс ҳибсга олинди

Қирғизистон ички ишлар вазирлиги ходимлари Ўш вилоятида мамлакатда тақиқланган диний оқим – «Ҳизбут-таҳрир»га алоқадор кимсани ушлашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича милиция хизмати ҳудудий бошқармаси маълумотларига кўра Ўш вилояти марказида шубҳали йигит тақиқланган диний оқим ғояларини тарғиб қилаётгани маълум бўлган. Тезкор қидирув тадбирлари натижасида у ҳибсга олинган.
Қорасув туманида яшовчи 20 ёшли йигит ҳибсга олиниш жараёнида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига жиддий қаршилик кўрсатган.
Дастлабки тергов натижаларига кўра шубҳали кимса ички ишлар вазирлигида «Ҳизбут-таҳрир» оқимига мансуб фуқаро сифатида рўйхатда тургани аниқланди.
Унинг уйи тинтув қилинганида «Ҳизбут-таҳрир» ғояларини тарғиб қилувчи 38 та китоб, 6 та компьютер диски, 8 та дафтар топилган. Бу адабиётлар экспертизага жўнатилди.
Йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Шубҳали кимса Ўш вилояти ички ишлар бошқармасида вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилди.
Тергов давом этаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter