Қирғизистонда зилзила содир бўлди

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида кеча маҳаллий вақт билан соат 4:15 да 4 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «Kg.akipress.org» нашри.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилинишича, ер силкиниши Тонск туманининг Тўрасув, Темирқанот, Боконбаев, Тўрткўл ва Кажисой қишлоқларида 4 балл, Тўққизбулоқ, Тамға ва Донтўла қишлоқларида 3 балли бўлган.
Табиат ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter