Қирғизистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази берган хабарга кўра, бугун, 1 ноябр куни Тошкент вақти билан 09:35 (Гринвич бўйича 04:35)да Қирғизистонда 3,7 балли зилзила содир бўлган.
Зилзила 40,05 градус шимолий кенглик, 72,66 градус шарқий узунликда ва 15 км чуқурликда жойлашган. Эпимаркази Тошкентдан 320 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида – Андижоннинг Марҳамат (61 км.), Булоқбоши (63 км.) ва Хўжаобод (66 км.) туманиларда ҳамда Фарғонанинг Қувасой (64 км.) шаҳрида 2 балл кучланишда сезилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter