Қўқон университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори (683-сон, 17.08.2019 й.) билан Қўқон университети ташкил этилди. Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари университет томонидан белгиланади.
Университетда таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланади. Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас