Қоракўлда табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди

Газли нефт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Андакли» газконденсат конидаги 11-сонли қудуқда бурғулаш ишлари тугатилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз АЖ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Қудуқда 2048-2042 м., 2038-2036 м. интерваллар оралиғида перфорация ишлари амалга оширилди. Натижада қудуқдан кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: «Андакли» газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter