Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшни давлатлар Ўзбекистонга дўстми? Уларнинг фикрлари ўзгармоқда

Қўшни давлатлар Ўзбекистонга дўстми? Уларнинг фикрлари ўзгармоқда

Фото: «President.uz»

«ЕОТБ интеграцион барометри» лойиҳаси 2012 йилдан буён фаолият олиб боради. Тадқиқотлардан мақсад МДҲ минтақасидаги давлатлар аҳолисининг ташқи сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа интеграцион йўналишлардаги фикрларини билишдир. Жорий йилда ҳам Евроосиё Тараққиёт банкининг Интеграцион тадқиқотлар маркази «ЕОТБ интеграцион барометри» деб номланган интеграцион тадқиқотлар натижаси маълум бўлди. Унда МДҲ минтақасида яшовчи аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижалари билан танишиш мумкин.

Натижаларга кўра, кейинги бир йилда айрим мамлакатлар аҳолисининг қарашларида кескин ўзгаришлар юз берган. Хусусан, Қозоғистонда аҳолининг Ўзбекистонга нисбатан ишончи 9 пунктга — 24 фоизга ошган.

Тожикистонда ҳам Ўзбекистонга нисбатан ишончсизлик ва хавотир 14 фоизгача пасайган.

Тадқиқотда айтилишича, Тожикистон аҳолисининг оммавий тафаккурини «Ўзбекистон дўст эмас» деган фикр тарк этмоқда. 2012 йилда бу кўрсаткич 64 фоизни ташкил этган.

Шунингдек, Қирғизистонда худди шундай фикрда бўлганлар миқдори 19 пунктга камайиб, 33 фоизни ташкил этган. 2016 йилда тадқиқотда иштирок этганларнинг 52 фоизи «Ўзбекистон Қирғизистонга дўст эмас» деган фикрни билдирган.

Қайд этилишича, россияликларнинг Ўзбекистонга бўлган ишончи 4 пунктга ошиб, 26 фоизга етган. Бу кузатувлар ўтказилаётган йиллардаги энг юқори натижа ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг