Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўшнисининг юрагидан таом тайёрлаган қотил 3 йилда озодликка чиқди

Қўшнисининг юрагидан таом тайёрлаган қотил 3 йилда озодликка чиқди

Фото: «Sm.news»

Американинг Оклахома штатида уч кишининг қотиллигида гумон қилинган Лоуренс Пол Андерсон қўшнисини ўлдириб, овқат пишириш учун юрагини суғуриб олганини тан олди. Бу ҳақда штат тергов бюросига асосланиб «Oklahoman» газетаси хабар берди.

Андерсон қўшниси, шунингдек, амакиси ва тўрт ёшли қизчасини ўлдирганликда айбланмоқда. Газетанинг хабар беришича, айбланувчи ўз холасига ҳам пичоқ билан жароҳат етказган. Лекин аёл тирик қолган.

«У жинларни ҳайдаш мақсадида оиласига одам юраги ва картошкадан таом тайёрлаб берган», — дейди Оклахома штати тергов бюроси агенти.

Газетанинг ёзишича, Лоуренс 2017 йилда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлиги ҳамда қуролга ноқонуний эгалик қилгани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинчалик муддат 9 йилгача қисқартирилган, аммо Лоуренс 3 йилдан кейин озод қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг