Қотил жасадни яшириш ниятида бутун бир ўрмоннинг кулини кўкка совурди
Испанияда номаълум жиноятчининг мурдани яширишга уриниши тахминан уч минг гектар ўрмоннинг кулини кўкка совурган катта ёнғинга сабаб бўлган. Бу ҳақда «20 minutos» нашри хабар берган.
Ёнғин ўтган йили ёзда Куэнка провинциясида содир бўлган. Ўшанда 2,8 минг гектар ўрмон ёниб кул бўлганди. Терговчилар деярли бир йил давомида унинг сабабини аниқлашга уринишди.
Шу ҳодиса билан бир вақтда провинцияда ғойиб бўлган Эквадор фуқаросини топишга уринишган. У розмарин терувчи корхонада пудратчи бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Карденете муниципалитетидаги ўрмондан эркакнинг қолдиқларини топишган. Тахминларга кўра, уни қатл этишган.
Ҳозир терувчилар жамоасидаги ишчилардан бири бўлган Мали фуқароси жиноятчиликда гумон қилинмоқда. Полиция африкалик икки нафар шеригини аллақачон қўлга олган — фақат қотилнинг ўзи қочишга улгурган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни ҳибсга олиш учун халқаро ордер беришган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter