Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистон Афғонистонга кўкнор ўрнига бошқа нарса таклиф қилди

Қозоғистон Афғонистонга кўкнор ўрнига бошқа нарса таклиф қилди

Фото: «Казинформ»

«Афғонистон бошқа мамлакатлар томонидан барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилмаслиги керак», — дея таъкидлади Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашикбаев. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар берди.

Ашикбоевнинг фикрича, Афғонистондаги инқирознинг сиёсий ечими қачонки ислом республикаси минтақанинг бошқа мамлакатлари билан ҳамкорликка қўшилган тақдирдагина топилади.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Афғонистонга кўкнор етиштиришга муқобил таклифлар бериш керак: масалан, транспорт, логистика ёки қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қўшма лойиҳалар.

Бугун, 4 март куни Қозоғистон Мажлиси (парламент қуйи палатаси) ҳукумат соатида республиканинг Афғонистон билан алоқалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон Саноат ва инфратизимли ривожланиш вазири ўринбосари Тимур Токтабаев Афғонистонга етказилаётган қозоқ товарлари салмоғи оширилиши ҳақида сўзлаган.

Маълумот учун: яқинда Қозоғистон компанияси Афғонистонда темирйўл қуриш учун ўтказилган тендерда ғолиб чиққан. Яна бир қозоқ компанияси эса бу «темир из» учун 350 минг тонна рельс етказиб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг