Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистондаги АЭСни «Росатом» қуради

Қозоғистондаги АЭСни «Росатом» қуради

Фото: Gov.kz

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича танловда «Росатом» компанияси ғолиб бўлди, бу ҳақда 14 июн куни Қозоғистон атом энергияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, танлов доирасида «Росатом» (Россия), «Électricité de France» (Франция), «Korea Hydro & Nuclear Power» (Корея Республикаси) ва «China National Nuclear Corporation» (Хитой) компанияларининг реактор технологиялари кўриб чиқилиб, орасидан энг мақбули танланган.

Ҳозирда «Росатом» таклифи бўйича музокаралар бошланган. Лойиҳани Россия томонидан ҳам молиялаштириш имкониятлари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, атом энергияси агентлиги Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича бошқа халқаро компаниялар билан ҳам ишлашда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг