Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда доллар рекорд даражада қимматлади

Қозоғистонда доллар рекорд даражада қимматлади

Фото: Xabar.uz

Қозоғистонда доллар курси тарихий рекордни янгилади

Миллий банк эълон қилган долларнинг расмий курси рекорд ўрнатди – 18 июл куни 532,7 тенге этиб белгиланди. Бу барча даврларнинг энг юқори қиймати саналади. 

Мамлакат биринчи кредит бюроси таҳлилчилари бунга эътибор қаратди. Америка валютаси охирги марта январ ойида рекорд ўрнатган, ўшанда доллар расман 530,24 тенгега етган эди. Миллий банкнинг евро курси ҳам тарихий максималини (617,23 тенге) янгилади. 

 "Бир кун ичида миллий валюта Америка валютасига нисбатан 1,2 фоизга (6,24 тенгега) пасайиб кетди. Доллар курсининг кунлик бундай ўсиши охирги марта апрел ойининг биринчи ўн кунлигида Доналд Трампнинг савдо тарифларини жорий этиши фонида кузатилган эди", деб таъкидлайди Биринчи кредит бюроси. 

Айни пайтда долларнинг ўртача курси ҳам 530 тенгедан ошди. KASE кунлик савдолари натижаларига кўра, у 533,07 ни ташкил этди. Ва кун охирига келиб, Америка валютаси аллақачон 533,8 тенгедан сотилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг