Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 3 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди

Қозоғистонда ўзбекистонлик оиланинг 3 аъзоси ЙТҲда ҳалок бўлди

Кеча, 20 январ куни соат 17:00 атрофида Қозоғистоннинг Акжайик районидан ўтган Уралск-Атирау трассасида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.

Аниқланишича, ўзбекистонлик 41 ёшли фуқаро бошқарувидаги Mazda CX-7 автомашинаси билан ҳаракатланиб кетаётиб Самал посёлкаси ҳудудида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва юк машинаси билан тўқнашган.

«ЙТҲ натижасида Мазда СХ-7 ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи – 1984 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган бола воқеа жойида вафот этган. Уларнинг барчаси бир оиланинг аъзоси бўлган», – деб ёзмоқда Orda.kz Ғарбий Қозоғистон области полиция департаменти маълумотига таяниб.

ЙТҲда оиланинг 14 ёшли аъзосигина омон қолган ва у айни пайтда Акжайик райони шифохонасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қозоғистон ҳудудида ўзбекистонликларнинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг