Қозоғистонга ноқонуний кирганлик учун жазо чоралари кучайтирилди
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия Федерацияси йўналишида ҳаракатланаётган ўзбекистонликларни қўшни давлат ҳудудига кираётганда қонуний йўллардан фойдаланишлари ҳақида огоҳлантирмоқда.
«Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилган. Қозоғистон Республикаси ваколатли идоралар маълумотларига кўра, ушбу шахслар қўлга олинган ва жиноят кодексининг 392 ва 394 моддалари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган», – дейилади расмий огоҳлантирувда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг сентябрь ойидан Қозоғистонда чегара бузилиши ҳолатлари учун қаттиқ жазо белгиланган бўлиб, узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш киритилган.
«Ҳурматли фуқаролар, давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки бундай ҳаракатга уриниш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Сизни давлат чегарасидан ўтиш тартибини қатъий сақлашга ва ноқонуний схемаларда иштирок этмасликка даъват қиламиз», – деб ёзади Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter