Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Qualcomm» компанияси ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни АҚШ йўлларида синаб кўришга рухсат олди

«Qualcomm» компанияси ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни АҚШ йўлларида синаб кўришга рухсат олди

Автомобил процессорининг ишлаш тартиби.

Фото: «NV.ua»

Процессорлар ишлаб чиқарувчи «Qualcomm» компанияси Калифорния транспорт воситалари департаментидан ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилини 2018 йилнинг 12 январида жамоатчилик йўлларида синаш учун рухсат олди. Бу ҳақда «Engadget»га таяниб, «NV.ua» хабар берди.

«Qualcomm» жорий йилнинг кузида ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллар учун ўзининг 9150 C-V2Х номли процессорини тақдим этган. У автомобилга 4G интернет ва келажакда 5G стандарти орқали боғланиши мумкин. Шунингдек, ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобил бошқа автомобиллар ва инфратузилмалар, масалан, махсус канал орқали светофорлар билан ҳам боғлана олади. Бу турдаги чиплар ўрнатилган автомобиллар сенсорлар орқали маълумот алмашиши ҳам мумкин. Айнан ушбу процессорни синаб кўриш учун алоҳида рухсат керак бўлди.

«Qualcomm» автомобил саноатининг бошқарув воситалари бўйича вице-президенти Накул Дуггалнинг айтишича, компания «автоном маконда асосий иштирокчи»га айланишни мақсад қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг