Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво кузатилади

Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва иссиқ ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун кундузи Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг айрим жойларида ва куннинг иккинчи ярмида Навоий вилоятининг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача бўлади.
 
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 36-38° бўлади.
 
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг