Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда жуда кучли чақнаш содир бўлди

Бугун,25 май куни Қуёшда Х синфидаги жуда кучли чақнаш ва М синфидаги кучли чақнаш қайд этилди, деб хабар беради Россиянинг Федоров амалий геофизика институти

 “25 май куни Москва вақти билан 04:52 да қуёш доғлари 4098 (С05W22) гуруҳидаги рентген диапазонида 17 дақиқа давом этган Х1.1 чақнаши қайд этилди”, — дейилади хабарда. 

Шунингдек, Москва вақти билан 09:35 да 11 дақиқа давом этган М синфидаги чақнаш қайд этилди. 

Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб беш тоифага бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Х синфидаги чақнашлар ниҳоятда кучли ҳисобланади ва кучли геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг