Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп 11 сентябрдаги терактлар сирини очмоқчи

Трамп 11 сентябрдаги терактлар сирини очмоқчи

Доналд Трамп АҚШ президентлигига ўтказиладиган сайловларда ғалаба қозонса, 11 сентябрдаги терактлар бўйича ҳужжатларни махфийликдан чиқаришга ваъда берди.

Сиёсатчи сайловда ғалаба қозонса, буни уддалай олишини айтди. Бундан ташқари, у АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ва Жеффри Эпштейннинг иши бўйича материалларни фош этишга тайёр.

Аввалроқ Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда миллиардер Илон Маскни ўзига маслаҳатчи этиб тайинламоқчилигини билдирганди.

АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади. Доналд Трамп ва Жо Байден бу лавозимга асосий номзодлар саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг