Рақобат қўмитаси раиси бошқа ишга ўтди

2018 йил 2 август куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Равшан Ғуломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.
Унинг ўрнига ким тайинланиши ҳозирча номаълум бўлиб, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Нажмиддинхўжа Шарипов вақтинча раис вазифасини бажариб турибди.
Равшан Ғуломов 2017 йил 20 апрелда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси этиб тайинланган эди. Маълумотларга кўра, у айни пайтда Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас