Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: қишки таътил муддати узайтирилди

Расман: қишки таътил муддати узайтирилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.

Жумладан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача давом этади.

Жорий йилнинг 11-17-январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.

Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати аввалроқ ҳарорат -27 даражагача тушиб кетишини маълум қилганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг