Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика аҳоли репродуктив саломатлик марказига директор тайинланди

Республика аҳоли репродуктив саломатлик марказига директор тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Шаҳноза Алимджановна Зуфарова Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори этиб тайинлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга  марказ фаолиятини қайта кўриб чиқиб, ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, янги, инновацион репродуктив технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, ҳудудий вертикал тизими фаолиятини янада такомиллаштириш, бирламчи тиббиёт йўналиши ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан интеграциялашувини таъминлаш, ихтисослаштирилган гинекологик ёрдамни аҳолига янада яқинлаштириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш сингари муҳим вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, у аҳоли тиббий маданиятини ошириш  ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш, замонавий ҳамда халқаро талабларга жавоб берадиган энг илғор диагностика ва даволаш стандартларини амалиётга жорий этиб, хорижий давлатлардаги тиббиёт муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди. 

Тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфарова бугунга қадар Тошкент педиатрия тиббиёт институти акушерлик ва гинекология, болалар гинекологияси кафедраси доценти лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг