Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рим папаси Мадонна ва Анжелина Жоли билан қариндош бўлиб чиқди

Рим папаси Мадонна ва Анжелина Жоли билан қариндош бўлиб чиқди

Фото: AP Photo

Рим папаси Лев XIV Мадонна ва Анжелина Жолига қариндош бўлиб чиқди.

Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда. Газета журналисти American Ancestors ва Куба генеалогия клуби мутахассислари билан ҳамкорликда биринчи америкалик понтификнинг шажара дарахтини ўрганди.

Генеалоглар Роберт Превост (Лев XIV)нинг XVI аср бошида туғилган 12-бобокалонигача бўлган аждодларини ўрганишди. Аниқланишича, Лев XIVнинг аждодлари илдизи Франция, Италия, Испания, Канада, Куба, Гаити ва Гваделупага бориб тақалади.

«Унинг аждодларидан 17 нафари — қора танлилар, 12 нафари — қулдорлар, қолганлари қулликка тортилганлар бўлган», — деб ёзди Spiegel Online ҳамкасблари тўплаган маълумотларга асосланиб.

Рим папаси она томонидан тахминан 1590-йилларда туғилган олис аждоди орқали Канада собиқ бош вазири Жастин Трюдо, АҚШ собиқ давлат котиби ва биринчи хоними Ҳиллари Клинтон, актриса Анжелина Жоли, поп-юлдуз Жастин Бибер, ёзувчи Жек Керуак ва мусиқа олами афсонаси Мадонна билан узоқ қариндош экани маълум бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг