Риштонда “музлаткич” омбори 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.В.” МЧЖ раҳбари С.М. “Боғистон” МФЙ ҳудудидаги “Музлаткич” омборида ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр тармоғидан тижорат мақсадида фойдаланиб, 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter