Роналду клублар миқёсидаги 800-голини киритди

Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги турида «Ан-Наср» «Ал-Фотиҳ»дан мағлубиятга учради.
«Ал-Фотиҳ» майдонида ўтган ўйин 3:2 ҳисобида якунланди. «Ан-Наср» ўйин давомида Криштиану Роналду ва Садио Маненинг голлари ҳисобига олдинга чиқиб олди, бироқ мезбонлар жавоб голларини кўп куттиришмади, «Ал-Фотиҳ» ғалаба голини қўшиб берилган 6-дақиқада киритди.
Роналду шу ўйинда «Ан-Наср»даги 100-голини ва клублар миқёсидаги 800-голини нишонлади. Шунингдек, у 25 та гол билан мамлакат Про-лигасининг энг яхши тўпурари бўлди, бу унинг Саудия Арабистонидаги кетма-кет иккинчи «Олтин бутса»си.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter