Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия меҳнат патентлари расмийлаштиришнинг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Россия меҳнат патентлари расмийлаштиришнинг бир қисмини Ўзбекистонга кўчириши мумкин

Москвага ташриф якунида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг асосий йўналишлари – жумладан, савдо, инвестициялар, меҳнат миграцияси ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бораётгани, қўшма лойиҳалар, энг аввало, саноат ва энергетика соҳаларида фаол илгари сурилаётгани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, миграция тартиб-таомилларини тезлаштириш чора-тадбирлари ва патентларни расмийлаштириш босқичларининг бир қисмини Ўзбекистон ҳудудига кўчириш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашувда минтақалараро ҳамкорлик ва янги таълим ташаббусларини амалга ошириш, жумладан, олий ўқув юртларининг янги филиалларини очиш ва MISiS муҳандислик мактабини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг