Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Россияда жиноят содир этганлар Қозоғистонда ҳам қўлга олиняпти» – ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

«Россияда жиноят содир этганлар Қозоғистонда ҳам қўлга олиняпти» – ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликларни айрим масалаларда эътиборли бўлишга чақирмоқда.

Маълум қилинишича, Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўзаро маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни тан олиш ва ижро этишга оид икки томонлама келишувларга эришган ва шу асосда Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган.

«Натижада сўнгги вақтларда Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этган Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон чегарасини кесиб ўтиш вақтида ҳибсга олиниш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шунингдек, ҳибсга олинган шахслар Россия томони мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича якуний қарор қабул қилгунига қадар жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда», – дейилади Миграция агентлиги хабарида.

Агентлик шу муносабат билан, Россия ҳудудида ҳуқуқбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга келган ватандошларни Қозоғистон сафаридан тийилишга чақирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг