Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда янги COVID-19 штамми тарқалмоқда

Россияда янги COVID-19 штамми тарқалмоқда

Фото: Москва 24

Роспотребнадзор эпидемиология марказий илмий-тадқиқот институти Федерал бюджет илмий муассасаси геномик тадқиқот лабораторияси раҳбари Комил Ҳафизов коронавируснинг “Стратус” штамми билан касалланганлик ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 114 та ҳолат аниқланган.

"Стратус" (ХFG) штамми жуда юқумли, аммо нисбатан енгил кечади. Вируснинг асосий белгиси – овознинг хириллашидир.

“Касаллик ҳолатларининг энг катта қисми Москва шаҳрига тўғри келади – 54 фоиз, аммо вирус мамлакатнинг бошқа кўплаб минтақаларида аллақачон аниқланган. 

Янги штаммнинг тарқалиши жамият учун катта хавф туғдирмайди”, - дея таъкидлади Хафизов.

Манба: lenta.ru

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг