Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияга мигрантлар оиласи билан келишига аксарият депутатлар қарши — Володин

Россияга мигрантлар оиласи билан келишига аксарият депутатлар қарши — Володин

Фото: Global Look Press

Россия Давлат думаси меҳнат мигрантларига оилаларини мамлакатга олиб келишни тақиқлаш тўғрисидаги ташаббусни тайёрламоқда. Ташаббус аксарият депутатлар томонидан қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Дума спикери Вячеслав Володин «Россия 24» телеканалига берган интервюсида шуни маълум қилди.

«Қонунчилик ташаббусини тайёрлаяпмиз, фракциясидан қатъи назар, кўпчилик депутатлар уни қўллаб-қувватлашлари аниқ», — деди ишонч билан Володин.

Депутатлар Россиядан барча қоидабузарларни чиқариб юборишга қаратилган «анчайин қаттиқ» меъёрларни кўриб чиқмоқчи. Иш берувчиларга «янада қаттиқроқ» масъулият юклатилиши керак, деди у.

«Ўзи (Россияга) ишлагани келган одам, оиласини олиб кела олмаслиги керак», — алоҳида таъкидлади спикер.

Аввалроқ Володин миграция сиёсати масалалари айни пайтда РФ Давлат думаси учун устувор ҳисобланишини айтганди. Унинг фикрича, меҳнат мигрантлари Россияга келишига қадар рус тилини ўрганган бўлиши шарт.

Бутун Ғарб оламини русофобликда айблашга одатланган рус сиёсатчилари ўзлари «дўст мамлакатлар» деб ҳисобловчи юртлардан келган фуқароларга сўнгги пайтларда босимни кучайтираётгани ғалати ва тушунарсиз. Чекловлар устига чекловлар. Айни дамда Россияда мигрантларнинг фарзандлари учун таълимни пулли қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинишга жуда яқин турибди. Гўёки бу мамлакатдаги барча муаммоларга четдагилар ва четдан келганлар сабабчи...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг