Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиянинг Курск вилоятида нималар бўлмоқда?

Россиянинг Курск вилоятида нималар бўлмоқда?

Фото: РИА Новости.

Россиянинг Украина армияси ёриб кирган Курск вилоятида жанглар қизимоқда. Рус армияси ҳудудда қарши ҳужум бошлагани маълум бўлди. 

Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Телеграм-каналида Россия Қуролли кучлари Курск йўналишида ҳужум амалиётларини давом эттираётганини маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Россия ҳарбийлари Обуховка йўналиши бўйича Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужумини қайтарган, Камишевка ва Борка йўналишидаги иккита ҳужумга, шунингдек, Россия чегарасидаги  Новий Пут, Медвеже ва Веселое аҳоли пунктларига ёриб ўтишга учта уринишнинг олди олинган.

Охирги 24 соат ичида Украина томони 300 га яқин ҳарбий хизматчисини йўқотди, 34 та зирҳли техника йўқ қилинди, Украина Қуролли кучларининг 12 нафар аскари таслим бўлди, дея иддао қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

13 сентябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский Россия армияси томонидан асирга олинган 49 аскар алмашинув доирасида мамлакатга қайтганини айтди. Россия Федерацияси ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермади. Шунингдек, Зеленскийнинг айтишича,  рус армияси Курскдаги қарши ҳужумда катта муваффақиятга эриша олмаяпти. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг