Рубл пасайди, доллар курси эса баландламоқда
Марказий банк 10 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.
Аввалроқ қиймати бироз пастлаган АҚШ доллари курси 11,01 сўмга ошиб, 12 695,00 сўм этиб белгиланди.
Евро курси 0,42 сўмга ошди ва 13 648,39 сўм бўлди.
Россия рубли эса 138,12 сўм этиб белгиланди (-1,12).
Қозоғистон тенгеси 28,86 сўм бўлди (+0,03).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter