Саида Мирзиёева Ёдгор Саъдиевни табриклади
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевни табриклади.
ПА раҳбари Ўзбек миллий академик драма театрида «Адолат фасли» спектаклини томоша қилди.
«Амир Темур ҳаётидан бир кун ҳақида ҳикоя қилувчи кучли саҳна асари бўлибди. Бош рольни куни-кеча «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган Ёдгор Саъдиев ижро этди. Ўзбекистон халқ артистини кўп йиллик меҳнатининг юксак эътирофи ҳамда қутлуғ сана — 80 йиллик юбилейи билан чин дилдан табриклайман», дейди Саида Мирзиёева.
Ижодий жамоа Соҳибқирон сиймосини нафақат улуғ ҳукмдор ва саркарда, балки, аввало, беқиёс матонат эгаси, метин иродали инсон сифатида намоён эта олган.
«Биз бугун Миллий театримиз ва унга ҳаётини бағишлаган фидойи инсонларнинг улкан салоҳиятини қалбан ҳис этдик», дея таъкидлайди Саида Шавкатовна.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter