Самарқанд – 2025 йил Ислом дунёси маданият пойтахти

2025 йилда «Ислом дунёси маданият пойтахти» деб эълон қилинган Самарқанд шаҳри 26–27 май кунлари ушбу мақом доирасидаги тадбирларга мезбонлик қилмоқда.
Тадбирларда ICESCO (АЙСЕСКО)га аъзо 20 дан ортиқ давлатдан меҳмонлар қатнашмоқда. Унда халқаро форумлар, маънавий мерос, хаттотлик, мусиқа ва шеъриятга бағишланган йиғилишлар ўтказилиши режалаштирилган.
27 май куни «Боқий шаҳар» мажмуасида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Айни пайтда меҳмонлар боқий шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишмоқда.
Ўзбекистон ICESCO билан ҳамкорликда 2007 йилда Тошкент, 2020 йилда Бухоро ва 2021 йилда Хивада йирик маданий тадбирлар ўтказган. 2023 йилда Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Самарқанд 2025 йил учун маданият пойтахти сифатида тан олинди.
Маълумот учун: ICESCO — Ислом фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилот бўлиб, 54 давлат аъзолигида фаолият юритади.
ICESCO амалда ЮНEСКО функцияларига ўхшаш вазифаларни бажаради. Ташкилот маданий меросни асраш, тарихий-меъморий обидалар ва ёдгорликларни қайта тиклаш, музейлар ва кўлёзмаларни таъмирлаш, илмий тадқиқот тадбирлари, жумладан, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиб келади.
Шунингдек, ҳар йили аъзо давлатларнинг таълим, илмий тадқиқотлар, атроф-муҳит, маданият вазирлари йиғилишлари ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter