Самарқанд ИИБ шаҳарда қайта ўрнатилган чекловларни эслатди

Аввалроқ коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 13 майдан эътиборан Самарқанд шаҳрида карантин чоралари кучайтирилиши хабар қилинганди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати карантин давридаги чекловларга аниқлик киритди:
- 13 май соат 6:00дан бошлаб аввал жорий қилинган соат эрталаб 07:00дан-10:00гача ҳамда 17:00дан-20:00гача шахсий транспорт воситаларида ҳаракатланиш ҳам чекланади.
- Шаҳар ҳудудига киришда ўрнатилган 25та тўсиқ постлар янада кучайтирилган тартибда хизмат олиб боради.
- Шаҳар ҳудудига мақсадсиз кириш тўхтатилади.
- Шаҳар ҳудудида тегишли идораларни жалб қилган ҳолда рейд тадбирлари янада кучайтирилади.
- Кўчада бемақсад юрган барча фуқаролар ИИБ биносига олиб келиниб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.
- Тунги ва кундузги рейдлар шаҳарнинг ҳар бир ҳудудида олиб борилади.
Озиқ-овқат савдо дўконлари, дорихоналар ва деҳқон бозорлари фаолиятига рухсат берилади.
- Бундан бошқа барча хизмат турлари чекланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter