Самарқандда 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Жорий йил 15 октябрь куни кечки соат 16:00-17:00 атрофида Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Тараққиёт маҳалласидаги хонадонда ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган. Натижада 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Вафот этганларнинг бири 3-синф ўқувчиси, яна бири эса 4 ёшли бола бўлган.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айни пайтда Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter