Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда икки яшар бола уйда қулфланиб қолиб кетди

Самарқандда икки яшар бола уйда қулфланиб қолиб кетди

27 май куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳар «Сўғдиёна» даҳасидаги кўп квартирали уйнинг хонадонларидан бирида истиқомат қилувчи фуқаро вилоят ФВБнинг қисқа 1050 рақамига қўнғироқ қилган.

Унда фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида эшик қулфланиб қолганлиги ва хонадонда 2 ёшли боласи қолиб кетганлигини билдириб, ташвишланиб, мурожаат қилган.

Зудлик билан айтилган манзилга йетиб борган ФВБ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида хонадон ешигини очиб, уй ичида қолган қизалоқни онасига соғ-саломат топширди, дейилади ФВВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг