Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда ота-болани болға билан ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди

Самарқандда ота-болани болға билан ўлдирган қотилга ҳукм ўқилди

Видеолавҳадан скриншот

Ўтган йилнинг октябр ойида Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида мудҳиш жиноят саноқли кунларда фош этилгани, ота-болани ўлдириб кетган қотил тезда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида ушбу қотилликка оид иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ёшлар каналининг «Янги давр» кўрсатувида хабар берилди.

2020 йилнинг 8 октябрь куни соат 02:00 ларда О.О. исмли шахс ўзининг ҳамқишлоғи — Пахтачи тумани Қарнобота қишлоғида яшовчи С.П.нинг хонадонига боради ва уни ўзи билан олиб келган болға ёрдамида уриб ўлдиради. Уйдаги қимматбаҳо нарсаларни олиш учун ҳовлига чиққанида, хонадон эгасининг 19 ёшли ўғли С.Ў. шовқиндан уйғониб кетганини кўриб қолади.

Қотил унга «отангнинг мазаси қочди» дея йигитни омборга олиб киради ва уни ҳам болға билан уриб ўлдиради. Шундан сўнг у уйдан жами 72,7 миллион сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб, жиноят жойини тарк этади.

Суд ишида Самарқанд вилояти прокуратураси ходими айбланувчи учун Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 25 йил қамоқ жазосини тайинлашни сўраган. Суднинг якуний ҳукмига кўра, айбланувчи О.О. 22 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг