Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда қалбаки алкоголнинг йирик партияси қўлга олинди

Самарқандда қалбаки алкоголнинг йирик партияси қўлга олинди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган алкогол маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритувчи “Q.I.” МЧЖ раҳбари И.Р. ва бошқалар МЧЖ савдо дўконида тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик 122 турдаги жами 27 339 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг