Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда республикада илк бор ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди

Самарқандда республикада илк бор ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси ташкил этилди

Ўзбекистонда илк бор Самарқанд шаҳри Қорасув массиви «Обод маскан» МФЙда 2 та ярим ер ости чиқинди сақловчи махсус қутилар мажмуаси ишга туширилди.

Самарқанд вилояти Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси аҳолидан тўпланадиган маиший чиқиндиларнинг атрофга сочилиб кетмаслиги, иссиқ кунларда турли нохуш ҳидлар тарқалишининг олдини олиш ва фуқароларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида шу ташаббусни амалга оширди.

Маълумот учун: Мазкур ер ости чиқинди сақлаш мажмуаси 2 метр чуқурликда жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2 тадан жами 4 та махсус контейнер ўрнатилган. Контейнерларнинг сиғими 3 метр куб яъни 550 литрни ташкил этади ва 1000-1500 нафар аҳолига хизмат қилади. Келгусида бу каби ер ости мажмуасидан ҳудудда яна 5 та қуриш режалаштирилган.

Маҳаллий аҳоли томонидан бу каби самарали чора-тадбирлар мамнуният билан қаршиланиб, илгари шамол ёки турли ҳайвонлар туфайли чиқиндиларнинг ер устига сочилиб кетилиши каби ҳолатларнинг олдини олишда маъқул ечим бўлгани таъкидланди.

Бу каби чора-тадбирлар республика бўйича изчил давом эттирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг