Самарқандда шамол янги уйларнинг томини учириб кетди
![Самарқандда шамол янги уйларнинг томини учириб кетди](http://static.xabar.uz/crop/3/2/720_460_95_3282781923.jpg)
Самарқанд шаҳрида 16 январь куни кучли шамол оқибатида кўп қаватли уйлардан бирининг томи учиб кетди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, шу куни соат 03:22 атрофида Гагарин кўчасида жойлашган 36-уйнинг том ёпмасининг бир қисми кучли шамол эсиши сабаб пастга тушиб кетган.
Содир бўлган ҳолат оқибатида жабрланганлар йўқ.
Маълумот учун: вилоят Гидрометеорология хизматининг маълумотига кўра, 2022 йил 16 январь куни соат 03:17 ларда Самарқанд шаҳрида 15 м/сек тезликда шамол эсган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter