Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони — туризмдан даромадлар ўсиши бўйича жаҳонда биринчи ўринда

Саудия Арабистони — туризмдан даромадлар ўсиши бўйича жаҳонда биринчи ўринда

Саудия Арабистони 2025 йилнинг биринчи чорагида туризмдан даромадлар ўсиши бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, хорижлик сайёҳларнинг Саудия Арабистонидаги сарф-харажатлари 2025 йил илк чорагида 13,2 млрд долларга етди ёки 2024 йилнинг шу чорагига нисбатан деярли 10 фоизга ўсди.

Шунингдек, хорижлик сайёҳлар сони ўсиши 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 102 фоизни ташкил этган. Бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 3 фоиз, Яқин Шарқдаги кўрсаткичдан 44 фоиз юқоридир.

Сайёҳлар сони ва шунга монанд даромадлар ўсиши Саудия Арабистонини кўзланган мақсад сари тобора яқинлаштирмоқда — подшоҳлик йилига 150 миллион нафар хорижлик туристни жалб қилишни  ва жаҳондаги етакчи сайёҳлик йўналишларидан бирига айланишни режалаштирган, дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг