Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди

Сенаторлар тўй-ҳашамларни тартибга солувчи қарорни қабул қилишди

Фото: «Senat.uz»

Сенатда «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жорий йилнинг 5-25 март кунлари кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган эди.

Оилавий тадбирларни тартибга солиш жамият учун ҳам муҳим ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги боис, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва фикрларни инобатга олиб, мазкур масалани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни мукаммал ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Ушбу қарор билан тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркиби тасдиқланди.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб ушбу масаланинг ОАВ, шу жумладан, интернет нашрларда фаол муҳокама қилинишини ташкил этиш, мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида оилавий тадбирларни ўтказиш борасида шаклланган ўзига хос урф-одат ва анъаналарни аҳоли иштирокида чуқур ўрганиб чиқишдан иборат деб белгиланди. Ишчи гуруҳга муҳокамалар якуни бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига кўриб чиқиш учун тақдим этиш топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг