Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўзаро табрик алмашдилар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўзаро табрик алмашдилар

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирига табрик йўллади.

«Бугун Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги очиқлик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш тамойиллари асосида фаол ривожланмоқда.

Амалий ҳамкорлигимизнинг барча муҳим йўналишларида яқин ва доимий мулоқот қилиш имконини берувчи ноёб, самарадорлигини исботлаган механизмларга асос солинди.

Ўзаро савдо рекорд кўрсаткичларга етди. Кенг кўламли саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Гуманитар ҳамкорлик ривожланмоқда, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, санъат ва таълим соҳаларидаги алоқалар кенгаймоқда»,дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Владимир Путин ўз табригида «Россия-Ўзбекистон стратегик шериклиги ва иттифоқчилигини бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашимизга ишонаман. Бу, ҳеч шубҳасиз, дўст халқларимизнинг манфаатларига жавоб беради, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадларига мосдир»,—дея таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг