Шавкат Мирзиёевни Қирғизистон бош вазири кутиб олди (фото)

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Манас халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғизистон бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев кутиб олди.

Бугун қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев эртага, 14 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter