Шерзод Шерматов: «Ўқитувчилар юритадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича,таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида устозлар юритадиган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқартирилди. Шу билан бирга, мактабларнинг текшириш сони 26 баравар камайган. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.
2017 йилда 10 синфлар учун 140 номдаги жами 9 миллион нусхада, 2018 йилда 11 синфлар учун 137 номдаги жами 9,7 миллион нусхада дарсликлар чоп этилган.
2017 – 2018 ўқув йилидан бошлаб 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълим тизимига ўтилди. Ҳозирда мактабларда 736 185 нафар ўқувчилар 10 – 11 синфларда таълим олмоқда.
Вазирнинг маълумот беришича, сўнгги икки йилда 65 та янги мактаб қурилиб, 15 мингдан зиёд ўқувчи ўрни яратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter