Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов Таҳиатош туманидаги алоқа объектлари билан танишди (Фото)

Шерзод Шерматов Таҳиатош туманидаги алоқа объектлари билан танишди (Фото)

Фото: «Mitc.uz»

Бугун, 24 февраль куни Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари доирасида Таҳиатош туманида жойлашган алоқа объектлари билан танишди.

Aвваламбор, AКТ вазири Ш. Шерматов Таҳиатош туманида жойлашган почта алоқаси бўлимига бориб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди. Почта алоқаси бўлимининг фаолиятини такомиллаштириш, мижоз ва ходимларига қулай шарт-шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг AКТ вазири Ш. Шерматов Таҳиатош туманида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказига борди ва унинг фаолиятини ўрганди. Мазкур IТ марказида таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашди. Ёшларни AКТ соҳасига кенгроқ жалб қилиш, долзарб IТ йўналишларни ўрганиш орқали юқори маошли касбларни эгаллаш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, ташриф доирасида AКТ вазири Ш. Шерматов Таҳиатош туманида жойлашган «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ҳам борди.

Таҳиатош туманида жойлашган «Ўзбектелеком» AК Қорақалпоғистон Республикаси филиалини замонавий талаблардан келиб чиқиб таъмирлаш ва улардан унумли фойдаланиш, жумладан, BPO марказини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг