Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида гап йўқ» – Нуримбетов

«ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида гап йўқ» – Нуримбетов

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов доллар ва евродан воз кечиш, миллий валютада тўлов тизимини яратиш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди. У бу ҳақда Россия фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти «ШҲТнинг ўзгарувчан дунёда тутган ўрни» мавзусидаги сессияси ўтказилган Шарқий иқтисодий форумда гапириб ўтган.

«ШҲТ доирасида ўзаро савдода миллий валюталарга ўтиш ҳақида гап йўқ. Гап концептуал ва бундан ташқари, ҳуқуқий хусусиятга эга бўлмаган ҳужжат лойиҳаси ҳақида бормоқда. «Йўл харитаси» лойиҳаси ҳали ишлаб чиқилмаган, ШҲТнинг айрим давлатлари уни ишлаб чиқишда иштирок ҳам этмаяпти. «Йўл харитаси» ҳуқуқий ҳужжат эмаслигини яна бир бор таъкидлайман. Ҳужжат келишилган ва тасдиқланган тақдирда ҳам манфаатдор томонларнинг ўзаро савдоларида миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларга ўтиш механизми автоматик равишда ишга тушмайди», – деди Раҳматулла Нуримбетов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг