Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ШҲТ расмий ялпи мажлиси: унда нималар кўрилди?

ШҲТ расмий ялпи мажлиси: унда нималар кўрилди?

“ШҲТ Халқ дипломатияси форуми ва Биродар шаҳарлар форуми”нинг расмий ялпи мажлиси бўлиб ўтди

 Марказ вакиллари жорий йил 4 июль куни Хитой Халқ Республикасининг Шэньянг шаҳрида “ШҲТ Халқ дипломатияси форуми ва Биродар шаҳарлар форуми”нинг расмий ялпи мажлисида  иштирок этди.

Тадбирда ШҲТга аъзо, кузатувчи ва мулоқотчи мақомидаги давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирок этди.

Форумлар ШҲТнинг Хитойдаги Қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси, Хитой халқининг хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамияти ва Ляонин вилояти халқ ҳукумати томонидан ташкил этилган.

Тадбирларда ШҲТга аъзо мамлакатлардан 400 нафарга яқин вакил иштирок этмоқда. Асосий мавзулар сифатида халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш ва шаҳарлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ляонин провинсияси губернатори, ШҲТ Бош котиб, Хитой яхши қушничилик, дўсткик ва ҳамкорлик қўмитаси раиси ҳамда Ташкикотга аъзо мамлакатлар расмий вакиллари  сўзга чиқиб, халқ дипломатиясининг бугунги замонавий халқаро муносабатлардаги аҳамияти, ўзаро ишонч ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида фикр билдирдилар.

 Маросими якунида  ШҲТ мамлакатларнинг  ташкилотлари, таҳлил марказлари ва биродар шаҳарлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг