Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шўртан газ кимё мажмуасида инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда —«Ўзбекнефтгаз»

Шўртан газ кимё мажмуасида инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда —«Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаменти маълумотига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706 сонли қарорига мувофиқ, «Шўртан газ кимё мажмуасининг тозаланган метани асосида суюлтирилган синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа бўйича табиий газни қайта ишлаш қувватларини кенгайтиришни давом этиш, углеводород хомашёси импортини қисқартириш, ички бозорда сифатли ва экологик тоза ёқилғига мавжуд бўлган талабни қондириш, бозорни маҳаллий ҳомашёдан ишлаб чиқариладиган стратегик маҳсулотлар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Завод дунёнинг нефть ва газ кимёси соҳасида етакчи ҳисобланадиган Sasol (Жанубий Африка), Haldor Topsoe (Дания) ва Chevron (АҚШ) каби компанияларнинг технологиялари асосида лойиҳалаштирилган.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида ЕРC шартномаси 84% дан зиёдга бажарилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг