Штрих-коднинг ғалати тарихи: у қандай пайдо бўлганди?
Жуда камчилик одамлар штрих кодлар ҳақида бош қотирган бўлса керак, лекин улар биринчи ихтиро қилинганидан бери 75 йил ичида ҳаётни сақлаб қолишга ёрдам берди, одамларни космосга жўнатди ва айрим қўрқувларни кучайтирди.
Лазерлар. Бу супермаркет ходимларига керак, деганди Пол Макэнро. Кассадаги сканерлар ва тўппонча шаклидаги кичик лазер қуроллари.1969 йилда бу келажак ҳақидаги ғалати тасаввур эди: бу лазерлар Макэнро ва унинг IBMдаги ҳамкасблари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларда ғалати кичик қора-оқ белгиларни сканерлайди. У супермаркетлардаги навбатларни қисқартиришига умид қилишар эди. Ечим штрих-код деб номланди.
Ўша пайтда штрих-кодлар ҳеч қачон тижорат мақсадларида ишлатилмаган - гарчи бу ғоя 1949 йил 20 октябрда Макенро жамоасининг бир қисми бўлган муҳандислардан бири томонидан патентлашган, аммо ўнлаб йиллар давомида инкубация қилинган эди. IBM муҳандислари штрих-кодларни ҳақиқатга айлантиришга ҳаракат қилишди. Улар келажакни тасаввур қилишди, харидорлар кассалар олдидан ўтиб, ҳар бир сотиб олмоқчи бўлган маҳсулот учун лазерларни сканерлашди. Аммо IBM адвокатларининг келажак билан боғлиқ хавотирлари кучайди.
Ҳозир нафақадаги муҳандис Макэнронинг сўзларига кўра, «Бўлиши мумкин эмас»,– деди. Уларнинг қўрқуви «лазерли суиқасд» эди. Агар одамлар қасддан сканерлар ёрдамида кўзларига шикаст этказса ва кейин IBMни судга беришса-чи? Агар супермаркет ходимлари кўр бўлиб қолса-чи?
Лабораторияда ўтказилган синовлар митти лазер ҳайвонларнинг(маймун) кўзига зарар келтирмаслигини исботлаганидан сўнг, адвокатлар таслим бўлишди.
Шундай қилиб, штрих-кодни сканерлаш бутун АҚШ ва охир-оқибат бутун дунё супермаркетларида одатий ҳолга айланди.
Маймунлар билан бир қаторда IBMдаги Макэнроэ жамоасидаги ҳар бир аъзо ҳам Universal Product Code учун ҳурматга лойиқдир, улар орасида бир неча ўн йиллар олдин соҳилдаги қумга чизиқлар чизиш орқали штрих кодларининг дастлабки концепциясини ишлаб чиққан муҳандис Жо Вудленд ҳам бор эди. У ва яна бир муҳандис 1949 йил октябрь ойида штрих-кодларнинг асосий ғоясини патентлаш учун мурожаат қилган.
Муҳими, Жорж Лаурер ва IBM жамоасининг бошқа аъзолари штрих-код услубида мавжуд бўлган ёрлиқлаш таклифини қабул қилдилар ва уни супермаркетдаги ҳар қандай нарсани аниқлаши мумкин бўлган рақамга мос келадиган қора вертикал чизиқлардан иборат тўртбурчакга айлантирдилар. Сут қутиларидан тортиб, дон қутилари ёки спагетти қопларигача. Озиқ-овқат саноати 1973 йилда UPC ни расман қабул қилди ва у билан биринчи маҳсулот 1974 йилда Огаё штатидаги Марш супермаркетида сканердан ўтказилди.
Тез орада штрих-кодларнинг бошқа турлари пайдо бўлди ва UPC дан ҳам кўпроқ маълумотни кодлаши мумкин бўлган QR кодлар яратилди.
«Мен Марказий разведка бошқармаси учун нарсаларни сканерладим»,–деб тушунтиради Макэнро «Катта хариталар» китобида. Бу унинг IBMдаги тасвир сканерлари устида ишлаган биринчи ишларидан бири эди. У ўзининг UPC штрих-коди ихтироси ҳақидаги китобида тушунтирганидек, бу унга чакана савдода инқилоб қиладиган мутлақо янги, аммо тегишли технология устида ишлашга ёрдам берди.
Макэнро билар эди, ходимлар ҳар бир маҳсулот нархини ўқиб, сотувни қўлда қайта ишлашдан кўра, маҳсулотларни компьютерда сканерлашса, дўконлардаги касса линиялари тезроқ ҳаракатланади. Қабул қилиш учун бундай кодни сканерлаш тизими деярли ҳар сафар ишлаши ва ҳатто маҳсулот сканер орқали сониясига 100 дюйм (2,5 м/с) тезликда тортилганда ҳам кодни тўғри ўқиши керак эди.
IBM жамоаси Вудленд ва унинг ҳамкасби томонидан патентланган дизайн асосида ишлашга киришди, аммо муҳим фарқ билан. Асл ёндашув қора чизиқлар қалинлигини ўқишга таянган. Патентда улар таклиф қилган концепциялардан бири - концентрик доиралар орқали ҳосил қилинган думалоқ штрих-код эди. Лекин уни чоп этиш қийин бўлиб чиқди ва маҳсулот ўрамига чиройли тарзда жойлаштириш янада қийинроқ бўлди. IBM жамоаси вертикал чизиқларни чоп этиш ва сканерлаш жараёнини чизиқлар қалинлигини ўлчашга эмас, балки бир чизиқнинг олдинги қирраси ва унинг ёнидаги чизиқнинг чети орасидаги масофага асослаш осонроқ эканлигини аниқлади. Бошқача қилиб айтганда, чизиқлар орасидаги масофани сканер томонидан ўқилиши осонроқ эди. Шундай қилиб, ёрлиқли принтерда жуда кўп сиёҳ бўладими ва мўлжалланганидан қалинроқ чизиқлар чизадими, муҳим эмас - сканерлаш деярли ҳар сафар ишлайди.
Биринчи штрихли маҳсулот 1974 йилда АҚШ супермаркетида сотилган бўлса-да, штрих кодлари Буюк Британия супермаркетларига етиб бориши учун яна беш йил керак бўлди. Бу ерда сканерланган биринчи нарса чой қутиси эди.
Баъзан одамлар ёмонлик йўлида штрих кодларидан фойдаланадилар. Айниқса, QR кодлари ҳақида гап кетганда, улар вертикал чизиқлардан фойдаланиш ўрнига смартфон рақамли камералари томонидан ўқилиши мумкин бўлган нақшдаги майда қора ва оқ квадратчалар туркумларидан иборат.
Телефонингиз билан QR кодни сканерлаш қурилмангизни зарарли веб-сайтга йўналтириши мумкинлиги сабабли, айрим вақтларда QR кодлари хакерлар томонидан ишлатилади.
Штрих-кодлардан баъзи бир ғайритабиий йўлларда фойдаланишга қарамай, ҳозирда бу белгилар бутун дунё бўйлаб минглаб саноат ва тижорат жараёнларини қўллаб-қувватлайди. UPC ва QR код стандартларини назорат қилувчи ташкилот GS1, ҳар куни дунё бўйлаб 10 миллиардга яқин штрих-код сканердан ўтказилишини тахмин қилмоқда.
Мисол учун, почта орқали келган маҳсулотларнинг қадоқларида штрих-кодлар ва QR кодларини кўрган бўлишингиз мумкин. Фритнинг айтишича, битта пакет омбордан сизга кетаётганда кўп марта сканердан ўтказилиши мумкин. Штрих-кодлар чакана сотувчиларга маҳсулотларнинг катта захираларини кузатишга имкон берганлиги сабабли, бу корхоналар нисбатан кам ходимларга эга йирик дўконларни бошқариши мумкинлигини англатади. «Штрих-кодларсиз бундай супермаркетлар ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлмайди», ––дейди Фрит. «Бу чакана савдонинг жисмоний шаклини ўзгартирди».
АҚШ ҳарбийлари давоматни кузатиш ва ходимларни тайёрлаш учун штрих кодлардан ҳам фойдаланади. Саудия Арабистонидаги университетлардан бирида талабаларнинг маъруза давоматини қайд этиш учун штрих-кодлардан фойдаланиш ҳам синовдан ўтказилди.
Штрих-кодлар ҳатто космосда ҳам бўлган. Халқаро космик станциядаги астронавтлар асбоб-ускуналари ва механик қисмларни аниқлаш учун штрих-код сканерларидан фойдаланадилар, гарчи улар ҳозирда асосан радиочастота идентификатори (RFID) теглари билан алмаштирилган. Штрих-кодлар космонавтларнинг озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолини қайд этиш, қон ва бошқа таҳлил намуналарини аниқлаш учун ҳам қўлланилади.
Ер юзида штрих-кодлар ҳаётни сақлаб қолган бўлиши мумкин. Касалхоналар қон намуналарини, дори-дармонларни алмаштириш ва тиббий асбобларни кузатиш учун штрих кодлаш тизимларидан фойдаланадилар. Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизмати бундай нарсаларни кузатиш учун штрих-кодлардан фойдаланишни тарғиб қилиш учун Scan4Safety дастурини ишга туширди.
Scan4Safety ҳисоботига кўра, ушбу технологияни жорий этиш беморни парвариш қилиш учун ходимларнинг 140 000 соат вақтини тежади, акс ҳолда маъмурий вазифалар ва инвентарни текширишга сарфланар эди. Унинг таъкидлашича, штрих-кодни сканерлаш соғлиқни сақлаш хизматига миллионлаб фунт стерлингни тежаган.
Вудленднинг қумдаги чизиқларисиз буларнинг ҳеч бири имконсиз эди.
Штрих-кодлар ёрдамида ўйинлар ва тажрибаларни лойиҳалаш мумкин. Масалан Scanners, 2000-йилларнинг бошларида мавжуд штрих-код сканерини ўз ичига олган видео ўйин эди. Мисол учун, ўйинчилар йиртқич ҳайвонни тасодифий «қўлга оладиган» кодни топмагунларича, маҳсулотлардаги тасодифий штрих-кодларни сканерлашлари керак эди - бу Pokemon ўйинларини эслатади.
Буларнинг ҳеч бири Вудленднинг қумдаги чизгиларисиз ёки Макэнро ва унинг IBMдаги жамоасисиз амалга ошмасди. Ҳозирда чакана сотувчиларни эски вертикал чизиқлар ўрнига QR услубидаги кодлардан фойдаланишга ундаш учун Sunrise 2027 деб номланган кампания олиб борилмоқда. Бу озиқ-овқат қадоқидаги яроқлилик муддати ёки муайян тозалаш воситасидан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар каби қўшимча маълумотларни кодлаш имконини беради. Аммо Фритнинг айтишича, анъанавий штрих-код яна узоқ вақт давомида долзарб бўлиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter