Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Абдураҳмонов бўйича тарқалган гап-сўзларга изоҳ берилди

Шуҳрат Абдураҳмонов бўйича тарқалган гап-сўзларга изоҳ берилди

Фото: Xabar.uz

Тармоқда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга оид гап-сўзларга изоҳ берилди

"Жорий йилнинг 9 май куни ижтимоий тармоқларда блогер Улуғбек Ашур томонидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга нисбатан оғир ва асоссиз айбловлар келтирилган пост жойлаштирилди.

Унда блогер “Андижонлик фуқаро маълумот беришича” деган сўзлар билан, гўёки вилоят ҳокими вояга етмаган шахсга нисбатан жиноий ҳаракат содир этгани ҳақида айтиб ўтган. 

Андижон вилояти ҳокимлиги ушбу маълумотларни кескин рад этади. “Фуқаро маълумотига” асосланган, ҳеч қандай далилга эга бўлмаган бундай постлар шахс шаъни, қадр-қиммати ва нуфузига очиқдан-очиқ тажовуздир", дейилади ҳокимлик хабарида.

Ижтимоий тармоқлардаги туҳмат ва ҳақоратларга асос бўлаётган манбалар шубҳали ва ноқонуний бўлиб, бу ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган. 

Айни пайтда, Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан ушбу асоссиз маълумотларни тарқатганлар ва жамоатчилик онгида нотўғри фикр уйғотишга уринган шахслар юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинди. Қонунга мувофиқ равишда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг